Ойда Хитой байроғи ўрнатилди

Ойда Хитой байроғи ўрнатилди

Хитойнинг Ойга учирилган “Чанъэ-5” қурилмаси Ой сиртида Хитой байроғини ўрнатди. Бу ҳақда Хитой миллий коинот бошқармасида маълум қилинди. 

Фазовий қурилма модулларидан бири Ой сиртига қўниб, ундан тупроқ намуналарини олган ҳамда Ой сиртида 12 грамм келувчи байроқни ўрнатган. “Чанъэ-5” бунинг исботи сифатида Ойда ўрнатилган байроқ суратини Ерга юборган.

Байроқ ва унинг флагштоги махсус материалдан ишланган бўлиб, бор-йўғи 12 грамм келади. 

“Чанъэ-5” қурилмаси 24 ноябрда “Чанчжэн-5” ракетаси ёрдамида орбитага чиқарилганди. Қурилманинг қайтарилувчи модули Ойдан олинган тупроқ намунаси билан 16 декабрда Ерга қўниши режалаштирилган. 

Агар миссия муваффақиятли якунланса, Хитой 44 йил ичида Ой сиртидан олинган геологик намуналарни Ерга етказган биринчи давлат бўлади.