Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ойлик иш ҳақидан ипотека кредити тўланса, даромад солиғидан имтиёзлар бериладими?
4.02.2023 22:15,  
336

Ипотека кредити асосида уй-жойга муҳтожлар учун квартира олганман. Кредит тўлови суммаси ҳар ой иш ҳақимдан ушлаб қолиняпти. Ойлик иш ҳақидан ипотека кредити тўланса, даромад солиғидан имтиёзлар бериладими?

Бошланғич тўлови ва кредит фоизлари давлат бюджетидан ажратилган субсидия асосида олинган ипотека кредитлари ва уларга ҳисобланган фоизларга йўналтирилган *МҲТEКМнинг 80 бараваригача бўлган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ЖШОДСдан озод этилган.

Бунда, кредит ёш оила учун ажратилган бўлса, солиқ имтиёзи эр-хотин ёки улардан бири белгиланган ёш (30 ёш) га тўлгунига қадар, субсидия бўйича белгиланган шартлар инобатга олинмаган ҳолда қўлланилади.

Агар 2023 йил 1 январдан кейин ипотека кредити ҳисобига олинган кўчмас мулк 36 ой ичида бошқа шахс номига ўтказилса, солиқ имтиёзи қўлланилган бутун давр учун солиқ тўлаш мажбурияти тикланган ҳолда бекор қилинади.

Солиқ кодекси 378-модда 16-банди 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорига асосан, "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури" доирасида квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредити ва ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган жисмоний шахс (қарздор)ларнинг, шунингдек уларнинг оила аъзоларининг (эр-хотин, турмуш ўртоғи, ота-онаси ва болалари) солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларини ЖШОДСдан озод қилиш 2021 йил 1 январдан бекор қилинган.

ПФ-6011 2-илова 7-банд 19.06.2020 й

келиб чиқиб, 01.01.2021 йилдан ПҚ-2660-сон қарорига асосан олинган уй-жой учун ажратилган ипотека кредитлари ва фоизларини қоплашга йўналтирилган даромадларга солиқ имтиёзи қўлланилмайди.

*меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори – 80 баравар х 920 000 =73,6 млн сўм.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан