Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оёқ кийимдан келаётган ёқимсиз ҳидини қандай йўқотиш мумкин
30.05.2016 11:21,  
5278

    Ёз келиши ўзининг ижобий томонларидан ташқари, ёқимсиз салбий томонлари ҳам борлигини ёддан чиқармаслик керак, шулардан   бири, оёқ кийимдан чиқаётган ёқимсиз ҳиддир. Бунинг сабаби бактериялардир, нам ва иссиқ шароит  уларнинг кўпайиши учун қулай муҳит ҳисобланади. Айрим ҳолларда организмнинг ўзига ҳос ҳусусиятига ҳам боғлиқ. Нима бўлганда ҳам бундай ноҳуш ҳолатни йўқотиш имкониятлари бор. Мақоламизда ёқимсиз ҳидни йўқотиш йўллари билан таништирамиз.

Пойафзални қуритиш
         
   Қуруқ муҳитда батериялар яшамайди. Оёқ кийим тагликлари олиб, боғлағич иплари ечиб, офтобга ёки иситгич олдига қўйилади.  

Музлатиш

   
   Пойафзалингизни полиэтилен халтага солиб, эрталабгача музлатгичга солиб қўйинг. Эрталаб музлатгичдан олиб, "ўзига келгунча" офтобга  қўйинг. Бундай йўл тутилганда бактерияларга икки томонлама зарба берилади.
         
 Оёқ ичига апелсин, грейпфрут, лимон пўчоқларини солиб қўйинг

   Янги цитрус мева пўчоқларини тун бўйи пойафзалнинг ичига солиб қўйилса, эрталабга бориб ҳиди яхши томонга ўзгаради. Ҳудди шундай натижани цитрус мева эфир ёғидан бир неча томчи томизилса ҳам олиш мумкин. 

    
    Ювиш 

        
   Агар оёқ кийимни ювиш имконияти бўлса, уни кир ювадиган машинада ювиш мумкин. Бунинг учун эски сочиқ ёки шунга ўхшаш мато билан пойафзални кир ювиш машинасига жойлаштириш керак. Қайноқ бўлмаган сув қуюлиб, ўртача тезликда ювилади. Қўшимча бактерияларни ўлдириш учун оқ сирка қўйиб юборилса, мақсадга муофиқ. Ювилган пойафзални очиқ ҳавода қуритиш керак. 


Пойафзал учун дезодорат кукун тайёрлаш
   3 ош қошиқ чойнак сода, 1 ош қошиқ маккажўхори крахмали ва 5 томчи чой дарахти ёғини аралаштиринг. Тайёрланган қоришма билан пойафзални ички томонига суртиб, эрталабгача қўйилади. Бундай кукун бактерия ва замбруғлар учун ҳалокатли муҳит ҳисобланади. Кукун оёқ кийимининг ёқимсиз ҳиддан ҳалос қилади ва антисептик ҳусусиятига эга.

 Газета ёки қоғоздан фойдаланса бўлади.

  Туфлидаги намликни кетгазиш учун, ичи қоғоз билан тўлдирилади. Қоғоз ўзига барча нам ҳидни тортиб олади.
   

  Агар оёқ кийимингиздан нохуш ҳидни кетгазишни имконияти бўлмаса, юқорида келтирилган маслаҳатни кетма кет бажариб кўринг, пойафзални ичига дезодорат кукунни сепиб, эски газеталар билан тўлдириб, кечаси билан музлатгичга солиб қўйинг, эрталабки қуёш нурларида тоблаб олсангиз пойафзалингиздан муаттар ҳидлар таралиб туради. 

 

http://lifehacker.ru/ сайтидан олинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан