Оёқ кийими ичига хорижий валюта яширган шахс ушланди

Оёқ кийими ичига хорижий валюта яширган шахс ушланди

Давлат Божхона қўмитасининг хабар беришича, «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости инспекторлари томонидан хорижга учиб кетаётган фуқаро Г.Ў. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.

Кўрик натижасида фуқаро томонидан ёзма декларацияланган 6640 АҚШ долларидан ташқари, унинг юкларида жисмоний шахслар томонидан ёзма декларацияланиши лозим бўлган, аммо кроссовка ва чой пакети ичига жойланган ҳамда шу тарзда божхона назоратидан яширилган 21 970 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.