Ўз-ўзидан ёниб кетган «Матиз» бўйича маълумот берилди

Ўз-ўзидан ёниб кетган «Матиз» бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда «Матиз» русумли транспорт воситаси ёнаётганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 18 октябрь куни соат тахминан 18:50 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчаси 14-уй қаршисида 1954 йилда туғилган ҳайдовчи С.Маҳмуд бошқарувидаги «Матиз» русумли транспорт воситасида Бобур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда транспорт воситасининг олд капот қисмида ёнғин чиққан. Ҳайдовчи тезкорлик билан йўлнинг четида тўхтаган ва ёнғин ўт ўчирувчилар ёрдамида ўчирилган. Ушбу ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда, текширув натижасида ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларига аниқлик киритилади.