Қонунчиликка кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органига ҳисобот тақдим этиши белгиланган.
Ташкилотлар белгиланган ҳисобот шакллари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиши мумкин:
— Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун – ҳавола;
— Диний ташкилотлар учун – ҳавола.
Ҳисоботни e-ngo.uz платформаси орқали ҳам топширишингиз мумкин.
Ҳисоботларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, ташкилотларнинг ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, шунингдек ахборотни, шу жумладан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4,5 млн сўмдан 9 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.