Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзагроэкспортбанк"даги давлат улуши 5 млн долларга сотилди
3.01.2023 18:54,  
58

Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабар беришича, “Support Level” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси билан музокаралар олиб борилди ва "Ўзагроэкспортбанк" АТБ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялар пакетини сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси (Битим) имзоланди.

Унга кўра, "Ўзагроэкспортбанк" АТБ акциялари фонд биржасининг котировкалаш варағидан қонунчиликда белгиланган тартибда чиқарилди ва банкнинг устав капиталидаги 100 фоиз акция пакетлари биржадан ташқари тартибда сотилди.

Маълумот ўрнида, "Ўзагроэкспортбанк" АТБ ўзининг устувор йўналишини мамлакатимизнинг агросаноат соҳасини, биринчи навбатда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш, унинг зарур инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш, мижозларга агросаноат, биринчи навбатда мева-сабзавот маҳсулотларини хорижий банклар, молиявий институтлар, дипломатик ва савдо ваколатхоналари билан ҳамкорликда халқаро бозорларга олиб чиқиш борасида стратегик дастурлар ишлаб чиқишга қаратади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан