Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамиятининг жорий йилнинг иккинчи чорагида эришган натижалари таҳлил қилинди
23.07.2022 22:35,  
51

Бугун мамлакат иқтисодиётида кескин ижобий ўзгаришлар даври кечмоқда. Яъни, иқтисодиётнинг барча соҳалари хусусан, қишлоқ хўжалигидан тортиб саноатнинг тез ўсиши кузатилмоқда. Бу ўз навбатида  турли рискларнинг ҳам ошишига олиб келади ва суғурта хизматларига бўлган эҳтиёжни оширмоқда.

Бу жараёнда суғурта бозори иштирокчилари, хусусан, “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан ҳам амалий чоралар, жумладан, суғурта хизматлари ҳажмини ошириш, уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини оширишга эътибор қаратилмоқда. Компаниянинг жорий йилнинг иккинчи чорагида эришган натижалари ҳам бундан далолат беради.

Эришилган натижалар, амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида  “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ОАВлари вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди.

Барча ислоҳотлар инсон қадри учун! Бугун Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлашга қаратилган ташаббуслар кўлами шундай кенг бўляптики, ислоҳотлар кириб бормаган соҳалар деярли қолмади, десак муболаға бўлмайди. Жумладан, суғурта йўналишида ҳам. “Ўзагросуғурта” АЖ ушбу эзгу ғояни амалда рўёбини таъминлаш мақсадида асосий эътиборини аҳоли суғуртасига қаратган. Бахтсиз ҳодисалардан оилавий эҳтиёт шарт суғурта,  болаларни бахтсиз ҳодисалардан комлекс суғурта қилиш, юқумли касалликлардан эҳтиёт шарт суғурта, аҳолининг турар-жой иморатлари ва уй-рўзғор буюмларини комплекс суғурта қилиш, ипотека кредитларини комплекс суғурта қилиш каби суғурта турлари бўйича мижозларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Аҳоли суғуртасининг жорий йил иккинчи чорагидаги кўрсаткичлари ҳам ушбу суғурта турига нисбатан қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади.

Аҳолига қулайлик яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини замон талабларига мослаштириш мақсадида тизимда ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этилмоқда.

“Ўзагросуғурта” АЖда мижозлар учун компанияда “Онлайн полис” ахборот тизими орқали жами 9 та суғурта турлари бўйича Е-полис сотиб олиш имконияти яратилган.

Бугунги кунда аҳолининг аксарият қисми асосан (ОСАГО) Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш полисини электрон сотиб олиш имкониятидан бохабар, аслида бошқа суғурта турлари бўйича ҳам Е-полис расмийлаштириш мумкин: 

  •  АГУС – автотранспорт воситасига ўрнатилган газ ускуналаридан фойдаланиш оқибатида юз бериши мумкун бўлган қалтисликлардан суғурта қилиш қилиш;
  •  Аҳоли тураржой иморатлари ва уй-рўзғор буюмларини комплекс суғурта қилиш,
  •  Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш
  •  Кредит/микроқарзнинг қайтмаслик хатарини суғурталаш;
  •  Гаровга қўйилаётган автотранспорт воситасини суғурта қилиш —

каби хизматлар шулар жумласидандир.

Аҳоли суғуртасининг жорий йил иккинчи чорагидаги кўрсаткичлари ҳам ушбу суғурта турига нисбатан қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади. Таққослаш учун, 2022 йилнинг 1-ярмида компания томонидан таъминланган суғурта мукофотлари сал кам 158 млрд. сўм бўлса, шунинг қарийб 23 млрд. сўмини айнан аҳоли суғуртаси ташкил қилади. Бу борадаги ўсиш кўрсаткичи ўтган йилнинг хос даврига нисбатан 107 фоиз демакдир.

Бундан ташқари, 2022 йил ўтган даври мобайнида жами 403 044 дона суғурта шартномалари тузилган бўлса, шундан 91,2 фоизи, яъни 367 720 таси аҳоли суғуртаси йўналишида расмийлаштирилган. Шунингдек, компания томонидан жорий йилнинг 1-ярим йилик якунлари бўйича қарийб 24,5 млрд. сўмлик суғурта товонлари тўланган бўлиб, шундан деярли 3,3 млрд. сўми аҳоли суғуртаси улушига тўғри келади.

Шу ўринда, Жамиятнинг бугунги кунда республикамиз бўйлаб 14 та филиали ҳамда жами 191та суғурта марказлари шаҳар ва туманларда аҳолига 140 дан ортиқ суғурта хизматлари кўрсатиб келаётганини алоҳида қайд этиш лозим.

Суғурта ташкилотларининг муваффақиятли фаолияти ҳамда молиявий ҳолати ҳар жиҳатдан корпоратив мижозларга боғлиқ. Шу маънода  Жамият айни пайтда мамлакатдаги йирик саноат, қишлоқ хўжалиги, тижорат банклари ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан ҳам ишончли ҳамкорликни йўлга қўйган. Компания ушбу корпоратив мижозларга мол мулк суғуртаси, гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш, қурилиш таваккалчилигини суғурталаш, автотранспорт воситаларини комлекс суғурталаш, умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш каби суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда. Ушбу йўналишдаги саъи-ҳаракатлар натижаси компаниянинг жорий йил иккинчи чорак асосий кўрсаткичларига, хусусан молиявий барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатди.

Компания фаолиятни самарали ташкил этиш мақсадида қатор ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда. Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармони бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб берди. Фармонга кўра, йилига бир маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилди.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида  “Ўзагросуғурта” АЖ ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишув битими имзоланди.

Мазкур битимда хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини комплекс суғурта қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга суғуртанинг  моҳияти, афзаллик жиҳатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш ва уларни суғуртавий ҳимояга олиш бўйича ҳамкорликда шароит яратиб бериш кўзда тутилган. 

“Ўзагросуғурта” АЖда тараққиёт кушандаси бўлган коррупцияга қарши кураш, коррупциявий ҳолатларнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда. Жумладан,  Жамият Бошқарувида Коплаенс назорат департаменти ташкил этилган. Бу борадаги саъйи-ҳаракатлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Хусусан, яқинда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ўртасида мазкур иллатга қарши курашда ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланди.

Ҳужжатга кўра, ҳамкорлик ишчи гуруҳларни тузиш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари мутахассисларини жалб қилиш орқали самарали амалга оширилади. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳужжатлар, стратегия ва йўл хариталарида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш мақсадида қўшма лойиҳалар йўлга қўйилади. Шу билан бирга Агентлик ва “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ўртасида 2022 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ҳам ишлаб чиқилди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида республикамизнинг барча аэропорт, темир йўл вогзаллари ва бошқа хорижга чиқиш терминалларида фуқароларимизнинг суғуртавий ҳимоясини таъминлаш учун қулай шароит яратиб берилмоқда. Ҳамкорлик самараси ўлароқ, 2022 йил II-чорагида мгрантларни суғурталаш кўлами I-чоракка нисбатан сезиларли даражада ўсди. Мисол учун, 2022 йил биринчи уч ойликда 8718 дона шартнома расмийлаштирилган бўлса, сўнгги уч ойликда 19 719 нафар ватандошларимиз суғуртавий ҳимояга олинди. Биринчи ярим йиллик давомида жами 28 437 нафар ўзбекистонликнинг суғуртавий ҳимояси таъминланди.  

Бугунги кунда “Ўзагросуғурта” АЖ республика суғурта бозорида халқаро рейтингга эга кам сонли компаниялардан бири бўлиб, уч йил кетма-кет “Fitch Ratings Cis Ltd” халқаро рейтинг агентлигининг “BB-” Барқарор рейтингига эга. Бу халқаро инвесторлар ва маҳаллий аҳолининг суғурта хизматига ишончини янада мустаҳкамлаш учун муҳим индикатор ҳисобланиб, Жамиятнинг халқаро қайта суғурта бозорига чиқиш имкониятини кенгайтирмоқда.

Жамият халқаро қайта суғурта бозорига фаол кириб бориши натижасида бир қатор хорижий суғурта компаниялари ва қайта суғурталаш брокерлари билан қайта суғурта доирасида ҳамкорлик шартномаларини имзолаган. Хусусан, Жаҳоннинг йирик қайта суғурта компаниялари “Hannover Re”, “PartnerRe”, “Swiss Re”, “PICC P&C” қайта суғурталаш копманиялари, шунингдек Lloyd’s қайта суғурта бозори брокерлари “Concilium Re” (Буюк Британия), ”Ulysse Re” (Латвия), AON (Чехия) ҳамда “PrioGe Insurance and Reinsurance Brokers LLC” (Грузия), “Skala Specialty Brokers LLC”, “Малакут”, “UNISON Insurance Broking services Ltd” қайта суғурта брокери Жамиятнинг асосий ҳамкори ҳисобланади. Мазкур ҳамкорлик доирасида компаниянинг қайта суғурта мукофотлари тушуми сезиларли даражада ўсганини алоҳида қайд этиш жоиз. Таъкидлаш керак, бу борадаги ишлар фаол давом эттирилмоқда.

Жамият томонидан  2022 йилнинг 1-ярим йиллик натижаларига кўра, 403 044 дона суғурта шартномалари тузилди,  қарийб 158 миллиард сўм суғурта мукофоти таъминланди. Шу билан бир қаторда, жами 2638 та ҳолатда 23,5 миллиард сўмга яқин суғурта қопламалари амалга оширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан