Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Озарбайжон армияси Қорабоғдаги 13 аҳоли пунктида ўз назоратини ўрнатди – Алиев
24.10.2020 06:55,  
457

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Озарбайжон қуролли кучлари Тоғли Қорабоғ атрофидаги бир неча туманларнинг 13 та қишлоқлари устидан назоратни қўлга киритганини маълум қилди.

Алиевнинг сўзларига кўра, Хўжавенд, Зангилон, Жаброил ва Қубадли туманларида аҳоли пунктлари озод қилинган.

"Музаффар Озарбайжон армияси Қубадли туманининг Зиланли, Курд Маҳризли, Муғланли, Олақуршоқ; Хўжавенд туманининг Доланар ва Бунёдли; Жаброил туманининг Тоғтумас, Нюсус, Халафли, Мингбошили, Вейсалли; Зангилон туманининг Ванадли ва Мирзоҳасанли қишлоқларини озод қилди. Қорабоғ Озарбайжондир", дея твит қолдирди Озарбайжон Президенти.

 

Қорабоғ можароси 1988 йилда, Тоғли Қорабоғ автоном вилояти Озарбайжон ССР таркибидан чиқишини эълон қилганида бошланган. 1992-1994 йиллардаги қуролли тўқнашув пайтида Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ва унга қўшни етти туман устидан назоратни йўқотди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан