Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Озарбайжон иқтисодиёти рекорд даражада ўсди
11.01.2023 11:04,  
126

Озарбайжон ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда рекорд даражада кўтарилиб, 134 миллиард манат (деярли 80 миллиард доллар)га етди, дея хабар бермоқда "ТАСС" президент Илҳом Алиевдан иқтибос келтирган ҳолда.

Унга кўра, мамлакат ташқи савдо айланмаси 50 миллиард доллардан ошди, ташқи савдонинг ижобий сальдоси (экспортнинг импортдан ортиши) 25 миллиард долларни ташкил этди. 2022 йил учун республиканинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 17 фоиздан 9,5 фоизгача, яъни 7 миллиард долларгача камайди.

Алиевнинг таъкидлашича, бундай натижалар мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигидан далолат беради. Унинг фикрича, агар шундай зарурат туғилса, мамлакат чексиз хорижий кредитларни жалб қилишга қодир, аммо ҳозирча йўқ. Шунингдек, Президент Жаҳон банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган кредит лойиҳалари якунланиш босқичида эканини қўшимча қилди.

Алиев 2022 йил охирида Озарбайжонда инфляция даражасини 13,9 фоиз деб баҳолади, бироқ бу импорт характерига эга эканлигини ва мамлакатнинг нархларнинг ўсишига қарши курашиш имконияти «жуда чекланган» эканини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан