Озарбайжонга бормоқчи бўлган фуқароларга мурожаат

Озарбайжонга бормоқчи бўлган фуқароларга мурожаат

Ўзбекистоннинг Боку шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тезкор штаб қарори билан ушбу давлатдаги махсус карантин режими 2022 йил 1 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

Aмалдаги қоидаларга кўра, ҳозирги вақтда Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжон ҳудудига кириши учун паспорт туридан (хорижий, дипломатик) қатъи назар, ўзлари билан бирга қуйидагиларни олишлари керак:

- Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тезкор штабнинг махсус рухсатномаси. Ушбу рухсатномани расмийлаштириш тўғрисидаги сўров белгиланган тартибда қабул қилувчи томон тарафидан олдиндан, яъни Озарбайжонга жўнаб кетишдан 14 иш кунидан кам бўлмаган муддатда Тезкор штабга жўнатилиши зарур. Шу билан бирга, аризанинг мавжудлиги рухсат олишни кафолатламайди хамда рухсатноманинг берилиши – Озарбайжонга кириб келаётган Ўзбекистон фуқароси тўғрисидаги маълумотларнинг Давлат чегара хизматининг тегишли рўйхатларга ўз вақтида киритилишни таъминланмаслиги мумкин;

- Озарбайжонга жўнашдан олдин сўнгги 72 соат мобайнида олинган COVID-19 аниқлаш учун ПЗР-тестиниг салбий жавоби тўғрисидаги тиббий маълумотнома. Чегарадаги бўлиши мумкин бўлган ортиқча текширувлардан ва аэропортда расмиятчиликлардан айланиб ўтиш имконини берувчи QR-код бўлиши маъқул (QR-коди мавжуд бшлмаган маълумотномалар эгалари Боку шаҳрининг аэропортида батафсил текширувдан ўтадилар);