Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзатом» АЭС қурилиши тўхтатилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этади
20.06.2022 20:31,  
130

«Ўзатом» агентлиги ядро технологиялари бўйича ядро энергетикаси бошқармаси бошлиғи Қосим Тахтахуновнинг «ТАСС»га маълум қилишича, Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш режага мувофиқ кетмоқда.

«Ўзатом» вакилининг қўшимча қилишича, электр станцияси қурилиши тўхтатилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Бизда жадвал, тасдиқланган «йўл харитаси» бор эди, бу борада ҳеч қандай қолоқлик йўқ, яъни жадвал асосида ҳаракат қиляпмиз. Шуни тушуниш керакки, объект жуда жиддий ва тайёргарлик ишлари юқори даражада кетмоқда. Бугунги кунга келиб, бу ишлар деярли якунланиш босқичида», — деди Тахтахунов АЭСнинг бугунги ҳолати ҳақида.

У лойиҳа бошиданоқ Ўзбекистон Республикасининг ўзига хос шароитлари: кескин континентал иқлим, яқин 30-50 йил ичида кутилаётган сув ресурсларининг танқислиги ҳисобга олинганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида атом электр станцияси қуриш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланган эди. Жиззах вилоятида Тўскан кўли яқинида электр станциясини қуриш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан