«Ўзавтосаноат» раисига янги ўринбосар тайинланди

«Ўзавтосаноат» раисига янги ўринбосар тайинланди

Сардор Тожиев «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

У компания бошқаруви раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлди.

Сардор Тожиев олдинроқ «Ўзавтосаноат» Стратегик режалаштириш бошқармасини бошқарган.

Маълумот учун, компания бошқаруви раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича аввалги ўринбосари Умиджон Салимов 2019 йилнинг январида Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари лавозимига ўтганидан бери бу лавозим бўш қолаётганди.