"Ўзавтосаноат" расмий веб-саҳифасига хакерлик ҳужуми уюштирилди

31 май куни тунда номаълум хакерлар "Ўзавтосаноат" компаниясининг расмий сайти - uzautomotors.com сайтига ҳужум қилишди. Ҳужум сайтнинг вақтинча ишламай қолишига сабаб бўлди. Бу ҳақда компаниянинг телеграм-канали хабар бермоқда.

Хакерлар сайтнинг бош саҳифасида қуйидагича ёзув қолдирган: "Where is the Security! Please repair your website! If you don’t it will be hacked as this!" (Қани хавфсизлик! Илтимос, веб-саҳифангизни таъмирланг. Агар бундай қилмасангиз, у яна шундай ҳужумга дуч келади!). 

Фото: Instagram/troll.uz

Компания мутахассислари сайтдаги бирорта файл ва саҳифага зарар етмаганини аниқладилар ва қисқа вақт ичида сайт қайта тикланди.

Ҳозирда компаниянинг веб-саҳифаси аввалгидек ишлаяпти.