Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзавтойўлбелги" корхонаси бюджетдан 2,7 млрд сўм маблағни "туя қилгани" аниқланди
27.02.2023 12:40,  
25

Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги "Ўзавтойўлбелги" давлат унитар корхонаси фаолиятида коррупцион система фош қилинди.

"Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга мувофиқ, "Ўзавтойўлбелги"га истисно тариқасида маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан энг яхши таклиф орқали маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларни танлов савдоларини ўтказмасдан тузишга рухсат берилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган текширувларда аниқланишича, ДУК мансабдор шахслари юқоридаги имтиёзлардан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 2021-2022 йилларда ўзларига таниш бўлган 5 та маҳаллий МЧЖ билан жами 9 млрд 193 млн сўмлик 21 та шартнома тузиб, улардан йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни эркин бозор нархларидан қиммат нархларда харид қилиб, 2 млрд 701 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Ҳолат юзасидан "Ўзавтойўлбелги" ДУК ва 5 та МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан