Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек боксчилари 6 та олтин медал билан турнирда биринчи бўлишди
1.03.2022 01:10,  
108

Шу йил 22-27-феврал кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича нуфузли «Stranja Cup» халқаро турнири бўлиб ўтди.

73-бор ташкил этилган мазкур турнирда жаҳоннинг 37 мамлакатидан 370 нафардан ортиқ эркак ва аёл боксчилар иштирок этишди.

Мусобақа эркаклар ўртасида 13 нафар, аёллар ўртасида эса 12та вазн тоифасида ташкил этилди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур турнирда 8 нафар эркак ва 5 нафар аёл боксчи билан қатнашиб, якунда 6 та олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Россия терма жамоаси эса 5та олтин билан иккинчи ўриндан жой олди. Кучли учликка 4 та олтин медал билан Қозоғистон ҳам кирди. Ён қўшниларимиз эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақаларда 2 тадан олтин медалга эга чиқишди.

Кеча терма жамоамиз таркибидаги энг оғир вазнли боксчимиз, +92 кг вазн тоифасида рингга чиққан Лазизбек Муллажонов ҳам олтин медалга сазовор бўлди.

Терма жамоамиз сафида совриндор бўлган боксчиларимиз:

Олтин медал:

  • -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов,
  • -57 кг: Абдумалик Халаков,
  • -63,5 кг: Мужибилло Турсунов,
  • -80 кг: Одилжон Аслонов,
  • -92 кг: Мадияр Саидраҳимов,
  • +92 кг: Лазизбек Муллажонов,

Бронза медал:

-52 кг: Турсуной Раҳимова

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан