Ўзбек боксчиси чуқур нокаутга учради ва жаҳон чемпионати билан хайрлашди

Ўзбек боксчиси чуқур нокаутга учради ва жаҳон чемпионати билан хайрлашди

Бокс бўйича жаҳон чемпионатида -86 кг вазн тоифаси вакили Шоҳжаҳон Абдуллаев илк босқичда белгиялик Виктор Шелстраетега қарши жанг қилди.

Иккинчи раунд сўнгида Шоҳжаҳон белгиялик боксчидан кучли зарба ўтказиб юборди ва нокаутга учради.

Шу тариқа ўзбекистонлик яна бир боксчи мусобақа билан эрта хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ҳасанбой Дўстматов ҳам мусобақадан чиқиб кетганди.