Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек ҳарбийлари Москвадаги парадда иштирок этадими?
17.06.2020 09:46,  
596

24 июнь куни Москвадаги Қизил майдонда бўладиган "Ғалаба паради"да иштирок этиш учун Россияга 12 мамлакатдан ҳарбий делегациялар етиб келди. Бу ҳақда Россия қуруқлик қўшинлари раҳбари армия генерали Олег Салюков "Қизил юлдуз" (Красная звезда) газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Салюковнинг таъкидлашича, "Арманистон, Беларус, Молдова, Мўғулистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Сербия, Тожикистон, Туркманистон, Хитой ҳамда Ўзбекистон" делегатлари ташриф буюрган.

Москвадаги ҳарбий парадда 13 мингдан ортиқ ҳарбийлар иштирок этиши кутилмоқда, 234 та замонавий ва тарихий ер усти ҳарбий техникалари, жумладан, энг сўнгги "Терминатор" танкларини қўллаб-қувватловчи жанговар транспорт воситалари, "Коалиция-СВ" ва "Мста-СМ" ўзиюрар гамбиталари, Т-90М ва "Армата" танклари, "Бук-М3", "Тор-М2", С-400 зенит-ракета тизимлари, шунингдек 75 самолёт ва вертолётлар намойиш этилади.

Ушбу хабар Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ёки расмий ахборот манбалари томонидан ҳозирча тасдиқлангани йўқ.

Аввалроқ Москвадаги парадда Ўзбекистон президентининг иштирок этишга розилик билдирганини Россия презиенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан