Ўзбек олимлари бир дақиқада олтинни аниқлаб берадиган қурилма ишлаб чиқдилар

Ўзбек олимлари бир дақиқада олтинни аниқлаб берадиган қурилма ишлаб чиқдилар

zen.yandex.ru

“Марказий лаборатория” давлат корхонасида бир дақиқа давомида тоғ жинслари ва рудалари таркибидаги олтин миқдорини аниқлаб берадиган қурилма ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Давлат геология ва минерал ресурслар матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қурилма олтин учун синтилацион эмиссия таҳлил ўтказиш қурилмаси деб аталади.

Бундай қурилмалар учта лаборатория - “Марказий лаборатория” давлат корхонаси, “Ҳудудий геологик-тасвирга олиш экспедицияси (ҲГТЕ)” ДУК ҳамда “Қизилқум геологик қидирув экспедицияси (ГҚЭ)” давлат корхоналарида ўрнатилган.

Қурилма бир сменада камида 100 та намуна таҳлил қилиш қувватига эга. У бир тонна таркибидаги миллиграм олтинни ҳам аниқлай олади.

Мавзуга доир: Дунё тан олган ўзбек математиги