Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек пахтасини бойкот қилган “Cotton Campaign” Ўзбекистонга келяпти
27.01.2020 19:50,  
725

Жорий йилнинг 27 январь – 6 февраль кунлари “Cotton Campaign” халқаро коалициясининг юртимизга ташрифи режалаштирилган. Ташриф давомида халқаро коалиция вакиллари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда қатор ташкилот ва идора раҳбарлари билан учрашади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Cotton Campaign” коалицияcи таркибига дунёга машҳур (Nike, Zara, GAP, Levi’s, H&M, UNIQLO ва ҳ.к.)ишлаб чиқарувчилар вакиллари, ритейлер ҳамда касаба уюшмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар, АҚШ мода саноати ассоциацияси, АҚШ меҳнат федерацияси ҳамда қатор бошқа ташкилотлар киради.

Коалиция Ўзбекистон ҳамда Туркманистон давлатларининг пахта маҳсулотларини жаҳонга машҳур текстил ва тайёр кийим ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан бойкот қилиниши ташаббускоридир.

“Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш 2019 йил учун  устувор вазифалардан этиб белгиланганди. Айнан шу сабаб йил давомида айни йўналишда янги механизм ва тизим асосида ишлар олиб борилди. Мазкур фаолият эндиликда ҳам давом этади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан