Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек-қирғиз чегарасида янги божхона терминали очилди
19.03.2022 08:22,  
113

Андижонда “Дўстлик” чегара божхона постига туташ ҳудудда янги божхона терминали очилди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.

Бу ерда божхона, банк, логистика, тезкор-лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, экологик, мувофиқликни баҳолаш ва бошқа хизматлар “Ягона дарча” тамойили асосида кўрсатилади.

“Гарчи, божхона юк декларациялари электрон тарзда расмийлаштирилаётган бўлса-да, аммо божхона кўриги учун тадбиркорлар бу ердан 50-60 км. масофадаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постига мурожаат қилишар эди. Энди эса божхона терминали ҳудудида 13 та штат бирлигидан иборат божхона пункти ҳам ташкил этилди ҳамда бугундан тадбиркорларга тўлақонли ва туну-кун хизмат кўрсатишни бошлайди”, дейилади хабарда.

Мазкур божхона терминали ишга тушиши натижасида

Тадбиркорларнинг расмийлаштирув ва сертификатлаштириш учун сарфланадиган вақт ва ҳаражатлари қисқаради

Тирбандликлар бартараф этилади

Божхона қонунбузарлик ҳолатлари олди олинади

Чегарадош ҳудуддаги 30 дан ортиқ аҳоли доимий иш билан таъминланади

Маълумот учун, божхона терминали майдони 6 гектарга тенг бўлиб, 300 ўринли юк автомобиллари тураргоҳига, 3000 м2 божхона омбори, расмийлаштирув зали, давлат назорати органлари учун хизмат хоналари, савдо дўконлари ҳамда бошқа бино ва иншоотларга эга.

Бундан ташқари, автотранспортларни кўрикдан ўтказадиган мобиль рентген қурилмаси, автотарози, автомобиллар рақамини аниқлаш ва видеокузатув тизимлари, замонавий компьютер техникалари ва бошқа қурилмалар билан жиҳозланди.

Янги божхона терминали хорижий инвестор томонидан курилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан