Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек тадбиркорлари Францияда қўшма корхона очади
20.12.2019 17:58,  
317

“BMB Trade Group” ширкати бош офисида компания раҳбари Бекзод Маматқулов ва “Advantage Central Asia” компанияси бош директори Дмитрий Родин Францияда Ўзбекистонда етиштирилган қуритилган мева ва сабзавотларни қадоқлаш бўйича қўшма корхона тузиш бўйича келишув имзоладилар. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда

Қадоқланган маҳсулотлар кейинчалик Европа бозорларида сотилиши мўлжалланяпти.

“BMB Trade Group” ширкати бош офисидаги музокаралар жараёни

Бекзод Маматқуловнинг сўзларига кўра, келаси йилнинг 17 апрелида Францияга 480 минг евролик қуритилган мева ва сабзавотларининг биринчи партияси етказиб берилади.

Жорий йилнинг ноябр ойида Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ёрдамида “ BMB Trade Group ” “Advantage Central Asia” билан ҳамкорликда маркетинг тадқиқотлари ўтказган. Тадқиқот натижаларига кўра, келгуси йилларда Европа бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб мунтазам ошади.

Келгуси йилда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти $2,5 млрдга етказиш вазифаси қўйилган, келгуси 3 йилда эса $5 млрдга. Бу вазифани амалга ошириш учун Россия, Хитой, Испания, Нидерландия, Полша, Греция, Туркия, Жанубий Корея, Вьетнам ва Индонезия каби давлатлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан