Ўзбек тили ва адабиёти университетида хорижликлар учун ўзбек тили гуруҳига қабул бошланди

Ўзбек тили ва адабиёти университетида хорижликлар учун ўзбек тили гуруҳига қабул бошланди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбек тили факультети 2020-2021- ўқув йили учун «Ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тили» ("Uzbek as a foreign language") бакалавриат таълим йўналишига хорижий талабаларни қабул қилиш бошланди.

Университети расмий каналида маълум қилинишича, қабул жараёнлари онлайн суҳбат асосида амалга оширилади. Шунингдек, хорижлик талабалар учун университет ТТЖсидан жой берилади.

Қабул 20 майдан 20 августга қадар давом этади.