Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек “торпеда”лари Лондонга қадар етиб борди
15.10.2020 12:40,  
487

Биринчи марта Ўзбекистоннинг “торпедо” навли қовунлари Буюк Британияда сотила бошланди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

20 тонна миқдоридаги қовунларнинг биринчи партияси Европадаги энг йирик улгуржи қишлоқ хўжалиги бозори бўлган Лондоннинг New Spitalfields Market’га етказиб берилди. "Jahon Exim" МЧЖ Республиканинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида маҳсулот етказиб берувчига айланди.

"Ўз таъми ва фойдали фазилатлари билан танилган ўзбек қовунлари маҳаллий истеъмолчилар томонидан қадрланади деган умиддамиз", - дейди компания директори Жаҳонгир Ғиёсов.

Ўздавкарантин инспекциясига кўра, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги компаниялари Буюк Британияни анор, гилос, олхўри, ўрик, хурмо, олма, нок, узум, лимон, аччиқ қалампир ва помидор билан таъминлаши мумкин.

Сентябр ойининг бошларида Ўзбекистон биринчи марта қуритилган меваларни Буюк Британияга экспорт қила бошлади. 20 тонна экспорт шартномаси Самарқанд вилоятининг GardenCells ва Британиянинг Vita Plus Ltd компанияси ўртасида имзоланди. Сентабр ойида Фарғона водийсидан ўзбек қовунларининг биринчи партияси голланд бозорига кириб келди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистон 264,1 минг долларлик 342,5 тонна қовун экспорт қилди. Май ойида 186,6 тонна қовун экспорт қилинди. Умуман олганда, етти ой давомида республика 512,2 миллион долларга сабзавот ва меваларни экспорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 30,3 фоизга кам.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан