Ҳукуматнинг тегишли қарори (№565, 17.09.2020й) билан қуйидагилар «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раҳбар лавозимларига тасдиқланди:
Баҳром Қурбонович Шариповга «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси вазифасини бажариш юклатилди;
Олимжон Садуллаевич Жумаев Уюшма раисининг истиқболли ривожлантириш ва иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди;
Ҳамид Орифович Очилов Уюшма раисининг озуқа базасини ривожлантириш ва пилла тайёрлаш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;
Гул Моҳибуллаҳ Раҳман Уюшма раисининг гиламчиликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;
Шуҳрат Абдулазизович Абдулазизов Уюшма раисининг илм-фан бўйича ўринбосари - Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори этиб тасдиқланди.
Шунингдек, ушбу қарор билан Асан Азиевич Жарасбаев «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раисининг ишлаб чиқариш ва экспорт масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.