Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!
Ўзбекистон | Жаҳон |
Саноат-савдо Бизнес-терапия Шоу-спорт Экспорт-импорт Дақиқа
|
Шарҳий-назар Эхономика Эксперт-баттл Портрет Нега? Чунки... ЖинОЯТ ва...
|
Туризм Технология У қандай яратилади? Лайфҳак
|
Иқтисодий тарих Луғат Афиша Тадбир Солиқ ва Бож Китобхона Ҳужжат Тиббиёт

Сўнгги янгиликлар

Бугун, 08:50,  
44

Тошкент шаҳрида уй-жой нархи тушаётгани ростми?


Бугун, 08:44,  
3

Европа Иттифоқига энди Россия кўмири керак эмас


Бугун, 08:41,  
1

Ўзбекистон 6 ойда Хитойдан 13,2 минг тонна чой импорт қилган


Бугун, 08:35,  
11

Қуруқ салфетка қандай яратилиши ҳақида биласизми?


Кеча, 21:56,  
1454

Емоқнинг қусмоғи бор


Кеча, 21:34,  
43

"Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди


Кеча, 21:15,  
18

Ўтган етти ойда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10 трлн сўмни, экспорт эса 438 млн долларни ташкил этди


×

Ulashish

Telegram
VKontakte
Twitter
Facebook
Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси ижобий ўзгариб, энг юқори кўрсаткич Сирдарё вилоятида кузатилди
21.07.2022 12:17,  
28
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил июнь ойида май ойига нисбатан 6,2 фоизга ошди. Хусусан, ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида яна бир марта энг юқори ўсиш суръати қайд этилган бўлса, Сурхондарё вилоятида энг паст ўсиш кузатилди. Бундан ташқари банклараро тўлов операциялари сони 13 та ҳудудда ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил июнь ойида 1062 бирликни ташкил этиб, май ойига нисбатан 6,2 фоизга ошган. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 51 фоизлик ўсиш қайд этилди. Бу ҳақда «Review.uz» манбаси хабар берди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2022 йилнинг июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 6,2 фоизга ошиб, 1062 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 14,4фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,9 фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 7,2 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 41,5 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида яна бир марта энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2022 йил июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга (2022 йил май) нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (43,3%), Самарқанд (43,0%), Навоий (39,5%) ва Сурхондарё (37,2%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2022 йил июнь ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 692,2 минг тани ташкил этди ва 2022 йилнинг май ойига нисбатан 716,1 минг транзакцияга (14,4%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 13 та ҳудудда ошган.

2022 йил июнда республиканинг 13 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Андижон (20,3%), Фарғона (19,1%), Навоий (14,3%) вилоятлари, Тошкент шаҳри (17,0%) ва Қорақалпоғистон Республикасида (14,4%) кузатилган. Ушбу кўрсаткич Сурхондарё вилоятида 7,1 фоизга камайган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2022 йилнинг июнь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0719 бирликни ташкил этди. Бу эса ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 7,2 фоизга ошганлигини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажми (7,1%) ҳамда битимлар сонининг (7,3%) ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил июнь ойида 7 367,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 5,0 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2022 йил июнь ойида 0,9808 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,9 фоизга камайганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижобий ўзгариб, 9,8 фоизга ошган.

2022 йил июнь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2022 йилнинг май ойига (598 986 бирлик) нисбатан 6 382 тага кўпайиб, 605 371 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 404 тага камайган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 487 101 тадан 493 727 тагача ошган (ўсиш 6 626 та). Фермер хўжаликлари сони 107 918 тадан 108 078 тагача (ўсиш 160 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 566 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг май ойига нисбатан 404 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2022 йил июнь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,5851 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг май ойига нисбатан 41,5 фоизга сезиларли даражада камайган. Жорий йилнинг июнь ойида юридик шахслар томонидан 196 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

 

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1062

↑1,1439

↑1,0719

↓0,9808

↓0,5851

Сирдарё вилояти

↑1433

↑1,1180

↑2,0000

↓0,9613

↑1,0000

Самарқанд вилояти

↑1430

↑1,0969

↑2,0000

↓0,9843

↑1,0000

Навоий вилояти

↑1395

↑1,1427

↑1,8873

↓0,9533

↑1,0000

Сурхондарё вилояти

↑1372

↓0,9294

↑2,0000

↓0,9844

↑1,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1200

↑1,1444

↑1,3906

↓0,9672

↑1,0000

Наманган вилояти

↑1154

↑1,0862

↑1,2678

↓0,9893

↑1,6250

Жиззах вилояти

↑1075

↑1,0868

↑1,1810

↓0,9416

↓0,5000

Тошкент шаҳри

↑1072

↑1,1695

↑1,0717

↓0,9872

↓0,5751

Фарғона вилояти

↑1068

↑1,1913

↑1,0490

↓0,9756

↓0,5714

Хоразм вилояти

↑1063

↑1,1103

↑1,0979

↓0,9999

↓0,5000

Тошкент вилояти

↑1053

↑1,1067

↑1,1000

↓0,9761

↓0,3636

 

↑1012

↑1,1167

↑1,0115

↓0,9649

↓0,1538

Қашқадарё вилояти

↑1010

↑1,0591

↑1,0256

↓0,9955

↓0,3333

Андижон вилояти

↑1008

↑1,2026

↓0,9059

↓0,9582

↓0,4667

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

 

 

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1513

↑1,1639

↑2,1032

↑1,0980

↓0,7717

Тошкент шаҳри

↑1506

↑1,3937

↑1,8791

↑1,1094

↓0,7403

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1456

↓0,9457

↑2,0000

↑1,0689

↑3,0000

Сирдарё вилояти

↑1417

↑1,0071

↑2,0000

↑1,0644

↑1,0000

Тошкент вилояти

↑1194

↓0,8666

↑1,6129

↑1,0574

↓0,4211

Хоразм вилояти

↑1177

↓0,8635

↑1,5251

↑1,1114

↓0,6667

Самарқанд вилояти

↑1150

↑1,0662

↑1,2490

↑1,1536

↓0,7778

Фарғона вилояти

↑1122

↓0,8994

↑1,3529

↑1,1327

↓0,5714

Андижон вилояти

↑1032

↑1,1040

↓0,9277

↑1,0876

↑1,1667

Наманган вилояти

↑1019

↓0,9951

↓0,9495

↑1,0701

↑1,8571

Навоий вилояти

↑1000

↓0,8912

↑1,0375

↑1,1053

↑1,0000

Қашқадарё вилояти

↓964

↓0,9724

↓0,8790

↑1,0983

↑1,0000

Сурхондарё вилояти

↓951

↓0,8239

↑1,0720

↑1,0179

↓0,3333

Жиззах вилояти

↓934

↓0,9007

↓0,8205

↑1,0494

↑2,0000

Бухоро вилояти

↓896

↓0,8516

↓0,8803

↑1,0505

↓0,5000

Тавсия Этамиз

Кеча, 21:56,  
1454

Емоқнинг қусмоғи бор


2.08.2022 15:21,  
94

Ўзбекистон давлат қарзининг ЯИМга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги белгиланмоқда


28.07.2022 12:53,  
236

"Ўзмиллийбанк" Sof.uz'да эълон қилинган мақолага расмий муносабат билдирди


27.07.2022 18:00,  
218

Sof.uz'да чиққан мақолага раддия берилди, аммо...


27.07.2022 13:42,  
260

Қайси даромадларга 12 фоиз ставка қўлланилади?


26.07.2022 16:46,  
80

Россия-Украина уруши Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатига қандай таъсир қилмоқда?


26.07.2022 15:19,  
167

«Ўзмиллийбанк» ўзи тузган шартномага ўзи амал қилмаяпти


Тавсия Этамиз

Ўзбекистон
Бугун, 08:50,  
44
Тошкент шаҳрида уй-жой нархи тушаётгани ростми?
Жаҳон
Бугун, 08:44,  
3
Европа Иттифоқига энди Россия кўмири керак эмас
Саноат-савдо
Бугун, 08:41,  
1
Ўзбекистон 6 ойда Хитойдан 13,2 минг тонна чой импорт қилган
У қандай яратилади?
Бугун, 08:35,  
11
Қуруқ салфетка қандай яратилиши ҳақида биласизми?

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан

Сайт ҳақида | Реклама
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.​ ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1124 Расмий хабарларда ва блогларда кетган маълумот - мақолаларга муаллифлар ва блогерларнинг ўзлари масъулдирлар.
×