Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижий давлатларга қиймати 31,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.
Гилам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 млн. AҚШ долларига кам.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар:
— Қирғиз Р. – 18,2 млн.
— Озарбайжон – 4,2 млн.
— Афғонистон – 3 млн.
— Россия – 2,9 млн.
— Қозоғистон – 1,3 млн.
— Тожикистон – 969 минг AҚШ доллари