Ўзбекистон 1,5 млрд. сўмга Тожикистондан сув сотиб оляпти

Ўзбекистон 1,5 млрд. сўмга Тожикистондан сув сотиб оляпти

Фото: YouTube

Жорий йилда кузатилаётган сув танқислиги сабабли Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг майдонларидаги қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун Тожикистон Республикасининг “Бахри Точик” сув омбори (аввалги Қайроққум) xдан сув чиқарилади. Бунинг учун Тожикистон томонига моддий-техник ресурслари етказиб берилади ва ирригация тадбирлари амалга оширилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли фармойиши имзоланди, дея хабар бермоқда Миллий ахборот агентлиги.

Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 1,5 млрд сўм маблағ ажратилади.

"Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ушбу моддий-техник ресурсларни Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлигининг тегишли ташкилотига қайтариб олмаслик шарти билан топширади", - дейилади ЎзА хабарида.