Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 19 та хорижий давлатларга қиймати 30,5 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 21,2 млн. жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган.
Оёқ кийимлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 618,3 мминг жуфтга камайган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:
Қирғиз Р. – 9,2 млн. жуфт
Тожикистон – 5,3 млн. жуфт
Қозоғистон – 5,3 млн. жуфт
Афғонистон – 596 минг жуфт
Россия – 418 минг жуфт
2022 йилнинг 9 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:
Андижон вилояти – 14,1 млн.
Фарғона вилояти – 7,1 млн.
Самарқанд вилояти – 6 млн.
Тошкент вилояти – 1,1 млн. АҚШ доллари