Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида 20 та хорижий давлатга қиймати 187 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 177 минг тонна полиетилен экспорт қилган.
Полиетилен экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,2 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп полиетилен экспорт қилган давлатлар:
🔸 Туркия – 61 минг тонна
🔸 Хитой – 35 минг тонна
🔸Латвия – 32 минг тонна
🔸Россия – 23 минг тонна
🔸Қозоғистон – 15 минг тонна
🔸Буюк Британия – 3,8 минг тонна
🔸Грузия – 2,5 минг тонна