Ўзбекистон 2020 йил охирига бориб «Sputnik V» вакцинасининг синовларини бошлаш ниятида

Ўзбекистон 2020 йил охирига бориб «Sputnik V» вакцинасининг синовларини бошлаш ниятида

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири 2020 йил охири ёки 2021 йил бошларида Россияда яратилган «Sputnik V» вакцинасининг клиник синовларига киришишни мўлжалланмоқда. Бу ҳақда идора раҳбари Абдуҳаким Хожибоевга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Сентябрь ойида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ) Ўзбекистоннинг Лахисам фармацевтика компанияси билан мамлакатда 35 миллион доза «Sputnik V» вакцинасини етказиб бериш бўйича келишувга эришганини маълум қилганди. Кейинроқ Лахисам еткази бериш бўйича республиканинг назорат қилувчи органлари билан мувофиқлаштириш ишлар олиб борилаётганини билдирган.

Вазирнинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги РТИФ билан музокаралар давомида «Sputnik V» вакцинасининг 500 дозасини олиш бўйича сўров юборган.

«Хитойлик ҳамкорларда ҳозирда клиник синовлар учун Ўзбекистонга ўзининг вакцинасидан 6 минг дозани етказиб келди», — дея қўшимча қилади Хожибоев.