Ўзбекистон 2020 йилнинг I ярмида қанча олтин сотгани очиқланди

Ўзбекистон 2020 йилнинг I ярмида қанча олтин сотгани очиқланди

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2020 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон 2,1 млрд долларлик олтин экспорт қилди.

Шунингдек, 2019 йил январь-июнь ойларига нисбатан ўсиш 101,4 фоизни ташкил этган. 2020 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 33,8 фоизга тенг бўлди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.