Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга қувур орқали қанча газ етказиб берди?
21.01.2023 08:44,  
111

Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга қувур орқали 1,07 млрд долларлик газ етказиб берди. Бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда. 

Хабарда айтилишича, бошқарманинг онлайн тизимида 2022 йилда кўрсатилган энергия ташувчиси импортининг физик ҳажми, аввалги йиллардагидан фарқли ўлароқ, кўрсатилмаган.

Департамент маълумотларига кўра, Хитойга газ қувури сотувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаб турибди: 12 ой давомида бу мамлакатдан Хитойга етказиб берилган ҳажми 10,25 миллиард долларни (51 фоизга ўсиш) ташкил этди. 

Кейинги ўринларда Россия (1,51 млрд доллар), Мьянма (1,43 млрд доллар), Қозоғистон (1,08 млрд доллар) ва Ўзбекистон ( 1,07 млрд доллар).

Маълумот учун: 2022 йилда Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш ҳажми 2021 йилга нисбатан 34 фоизга ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан