Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари 760,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилган
24.10.2022 17:00,  
27

2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 760,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 235,8 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган.

Бу эса 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 21,7 фоиз кўп, демакдир.

Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни узум (майизни қўшган ҳолда) – 21,2 фоиз, шафтоли – 9,0 фоиз, мош – 6,1 фоиз, помидор – 5,9 фоиз, қовун ва тарвуз – 4,7 фоиз, гилос – 4,4 фоиз, карам – 4,3 фоиз, пиёз – 3,8 фоиз эгаллайди.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 5,4 фоизни ташкил этган.

Россия (44,4 фоиз), Қозоғистон (21,0 фоиз), Хитой (6,8 фоиз), Покистон (6,4 фоиз), Қирғизистон (4,4 фоиз), Афғонистон (2,6 фоиз), Туркия (2,3 фоиз), Беларус (1,9 фоиз), Эрон (1,3 фоиз), Озарбайжон (1,0 фоиз) Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий импорт қилувчиларидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан