Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон 2025 йилгача 673 та электробус харид қилади
5.02.2022 08:46,  
41

“Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–111-сон, 02.02.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳар жамоат транспорти соҳасида хусусий сектор улуши 2 баробарга оширилади.

Велосипедларни ижарага бериш ва улар учун махсус турар жойлар ташкил этилади ҳамда “ақлли чорраҳа”, “ақлли автобус” ва “ақлли бекат” тизимлари жорий этилади.

Жамоат транспорти ҳаракат таркиби замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан электробуслар билан янгиланади.

Қарор билан Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Жамоат транспортини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида:

— йўловчи ташишлар ҳажмида жамоат транспортининг улуши 21 фоиздан 43 фоизга оширилади;

— жамоат транспортида кунлик йўловчи ташиш ҳажми 2,7 миллион йўловчига етказилади;

— жамоат транспортининг ҳаракатланишидаги оралиқ вақти 2 баробарга камайтирилади;

— 1 063 та автобус, 673 та электробус харид қилинади.

2023 йил 1 январдан “босиб ўтилган йўл”, “йўловчи оқими” ва “сифат” мезонлари бўйича молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан