Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон 2027 йилга келиб тўқимачилик экспорти ҳажмини йилига 10 миллиард долларга оширмоқчи
12.10.2022 14:38,  
37

Ўзбекистон 2027 йилга келиб тўқимачилик экспорти ҳажмини йилига 10 миллиард долларга оширмоқчи, бу ҳақда "Ўзтекстилпром" уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров маълум қилди.

Беш йил ичида Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми қарийб тўрт баробарга ошди. 2017 йилда мамлакат 49 та давлатга 880 миллион долларга тўқимачилик етказиб берган бўлса, ўтган йили ўзбек маҳсулотлари қабул қилинган давлатлар сони 67 тага, ҳажми эса 3 миллиард долларга етган бўлса, жорий йил охирига келиб унинг 3,5 миллиард долларга ўсиши прогноз қилинмоқда. 

Илҳом Ҳайдаровнинг сўзларига кўра, маҳсулот экспортида юқори кўрсаткичларга, шу жумладан Ўзбекистоннинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун Европа бозорини очган GSP+ мақомига эга бўлиши туфайли эришилди.

"Биз ишлаб чиқаришни диверсификация қилишга ва маҳсулотимизни жаҳон бозорига олиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Биз Made in Uzbekistan брендини машҳур ва сифатли қилишни хоҳлаймиз. Республикамизни танлаган ишлаб чиқарувчилар шу ерда қолишлари учун барча шарт-шароитларни яратамиз", - деди Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан