Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон 35 миллиард доллар инвестициясини ўзлаштирмоқчи 
10.01.2020 14:29,  
1025

“Ўзбекистоннинг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистоннинг 2020–2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди.

Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

  • 850,5 трлн сўм инвестициялар, шу жумладан 35,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестицияларни ўзлаштириш;
  • – 206 та янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 31 мингдан зиёд иш ўринлари яратиш.

Қарорга кўра, Ўзбекистон номидан ёки кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича 2020 йилда янги имзоланадиган шартномалар доирасидаги лойиҳалар “2020 йил учун Ўзбекистоннинг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан белгиланган чегаравий ҳажмлар доирасида аниқланади.

Шунингдек, қиймати 50 млн АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши 50 фоиздан кам бўлмаган инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини бюджет маблағлари ҳамда молиялаштиришнинг бошқа ички манбалари ҳисобидан қуриш тартиби мазкур инвестиция лойиҳалари қуйидаги талабларга мос келган тақдирда қўлланилади:

– лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги мавжудлиги;

– Урбанизация агентлигининг лойиҳани сўралаётган ер участкасида жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси мавжудлиги;

– лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатига давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги (зарур ҳолларда).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан