Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 11,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 57 минг дона телевизор экспорт қилган.
Телевизор экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 20 мингтага ошган.
Ўзбекистон 6 ойда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар:
— Озарбайжон – 24 472 та
— Россия – 17 489 та
— Қозоғистон – 8014 та
— Туркманистон – 2176 та
— Тожикистон – 1783 та
— Қирғиз Р. – 1246 та