Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 21 та хорижий давлатдан қиймати 21,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 16,1 минг тонна чой импорт қилган.
Чой импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 788 тоннага ошган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 13,2 минг тонна
Кения – 940 тонна
Эрон – 432 тонна
Ҳиндистон – 337 тонна
Индонезия – 292 тонна
Шри-Ланка – 215 тонна
Россия – 149 тонна
Вьетнам – 126 тонна
Қозоғистон – 124 тонна
БАА – 111 тонна