Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хорижга қиймати 20,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 117 минг дона телевизор экспорт қилган.
Телевизор экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 61 мингтага ошган.
Ўзбекистон 8 ойда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар:
— Россия – 62 062 та
— Озарбайжон – 35 394 та
— Қозоғистон – 10 982 та
— Туркманистон – 2197 та
— Тожикистон – 2133 та
— Қирғиз Р. – 1489 та
— Арманистон – 1168 та