Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 13,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 541 та юк автомобилларини экспорт қилган.
Юк автомобиллари экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 173 тага камайган.
Ўзбекистон 10 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон — 196 та
Қирғиз Р. — 138 та
Тожикистон — 80 та
Озарбайжон — 60 та
Беларусь — 55 та