Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон аҳолиси 2021 йилда доимий яшаш учун асосан қайси давлатларга кўчиб кетгани маълум қилинди
28.01.2022 16:17,  
685

Давлат статистика қўмитаси 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги асосий демографик кўрсаткичларни эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар 20 140 кишини ташкил этган.

Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 56,6 фоиз), Россия (30,5 фоиз), Тожикистон (3,7 фоиз), Қирғизистон (2,3 фоиз), Украина (1,6 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (5,3 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Шу билан бирга, ўтган йили хориждан 1,9 минг киши Ўзбекистонга кўчиб келган.

Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 38 фоиз), Тожикистон (18,5 фоиз), Россия (17,3 фоиз), Қирғизистон (7,0 фоиз), Туркманистон (3,3 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (15,9 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистонни 13,6 минг фуқаро тарк этган бўлса, 1,1 минг киши кўчиб келган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистондан 2000 йилдан 2020 йилгача 1 107 854 нафар фуқаро хорижий давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетган. 20 йил ичида мамлакатга кўчиб келган хорижликлар сони 11 баравар кам — 99 341 кишини ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан