Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ампутант футболчилар терма жамоаси аъзоларига "Cobalt" берилади
1.12.2022 14:57,  
57

Туркияда ўтган ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон футбол жамоаси аъзолари уларга етарлича эътибор қаратилмаётгани, фақат 10 млн сўмдан мукофот пули берилгани, бошқа чемпионлардан фарқли тазда одам ажратиш бўлаётганидан норози бўлишган эди.

Катта шов-шувларга сабаб бўлган бу мурожаат сабаб Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов спортчилар билан учрашиб, уларни қўшимча рағбатлантирилишига ваъда берган эди.

"Zamon.uz"  жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон ампутант футболчилар терма жамоаси аъзолари қўшимча рағбатлантирилишига қарор қилингани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ампутант футболчилар терма жамоаси аъзолари "Chevrolet Cobalt" автомобили билан тақдирланади.

Матонатли футболчиларимизга ушбу мукофотлар 3 декабрь – халқаро ногиронлар куни арафасида топширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан