Ўзбекистон «Ақл марказлари»нинг ТОП-15 талиги эълон қилинди

Ўзбекистон «Ақл марказлари»нинг ТОП-15 талиги эълон қилинди

«Ақл марказлари» — ижтимоий-сиёсий муаммоларни ўрганиш билан шуғулланувчи ва мустақил фикр ҳамда тавсиялар берувчи экспертлик-таҳлилий ташкилотлардир.

Улар дунёнинг ривожланган мамлакатларида сиёсатни шакллантиришда етакчи роль ўйнайди, турли вазиятларда экспертлик фикрларини тавсия қилади: глобал иқтисодий инқирозга қарши курашишдан тортиб жанговар ҳаракатлар таҳлилигача.

Таҳлилий ва тадқиқот институтлари оммавий таҳлиллар ривожига имкон беради, давлатнинг қарорлар қабул қилишида, ислоҳотларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишида кўмак беради.

Юксалиш ҳаракати ушбу инфографикада халқаро нашрларда чоп этилганлик, тадқиқотлар ва экспертлар фикри, форумлардаги иштироки ва халқаро рейтингларда қайд этилиши бўйича шаклланган Ўзбекистоннинг «Ақл марказлари» ТОП-15 талигини тақдим қилди:

  • ▪️ Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби
  • ▪️ Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти
  • ▪️ Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти
  • ▪️ Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти
  • ▪️ Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази
  • ▪️ Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти
  • ▪️ «Билимлар карвони» ННИМ
  • ▪️ «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати
  • ▪️ Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази
  • ▪️ «Маъно» тадқиқот ташаббуслари маркази
  • ▪️ Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ
  • ▪️ Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази
  • ▪️ «Таҳлил»  ижтимоий тадқиқотлар маркази
  • ▪️ «Тараққиёт стратегияси» маркази
  • ▪️ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Маълумот учун, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Пенсильвания университети томонидан тузилган «Global Go To Think Tank Index Report 2019» рейтингида Марказий Осиёдаги энг яхши 63 илмий-тадқиқот таҳлилий институтлари орасида 10-ўринни эгаллаган. 2020 йилдаги рейтингда Ўзбекистоннинг яна бир неча таҳлилий марказлари бор: Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (26) ҳамда «Таҳлил»  ижтимоий тадқиқотлар маркази (33).