Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон бирга ҳаракат қилишга келишди
28.05.2020 11:55,  
351

2020 йил 27 май куни видеоконференцалоқа шаклида “Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон” биринчи уч томонлама мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейл ва Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар иштирокида ўтди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари “Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон” уч томонлама шакли Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, уни минтақавий иқтисодий жараёнларга фаол жалб этишга қаратилган амалий таклифларни тайёрлаш бўйича долзарб маслаҳатлашув механизми эканлигини қайд этган.

“Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линияси, Покистон денгиз портларига чиқиш имконини берувчи “Мозори-Шариф – Қобул”, “Мозори-Шариф – Ҳирот” темир йўллари қурилиши каби муҳим лойиҳаларни жадал татбиқ этиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, Америка овози нашрининг маълум қилишича, томонлар қатор йўналишларда ўзаро келишув асосида қадам ташлашини қайд этган, жумладан:

  • Афғонистонда тинчликка эришиш учун халқаро ҳамжамият билан бирга ишлаш ва шу кунгача эришилган ютуқларни сақлаб қолиш учун ҳамкорлик қилиш.
  • 17 май куни эълон қилинган сиёсий муросани қувватлаб, Миллий бирдамлик олий кенгашини қувватлаш.
  • Қуролли мухолифат ва марказий ҳукумат орасида муроса қилиниши учун ҳисса қўшиш.
  • Афғонистон ҳукумати ва Толибон тил топишиши учун ҳаракат қилиш ва 29 февралда толиблар ва Вашингтон орасида имзоланган битимга кўра иш тутиш.
  • Афғонистонда коронавирусга қарши курашни бирга олиб бориш, ёрдам кўрсатиш ва тинчлик сари ҳаракатларда бу балога ҳам алоҳида эътибор бериш.
  • Афғонистон яна террор ўчоғига, террорист ташкилотлар учун бошпанага ва экстремистлар ҳукмрон ҳудудга айланиб қолмаслиги борасида Толибон билан шу пайтгача эришилган келишувни мустаҳкамлаш ва бу мақсадлар йўлида бир ёқадан бош чиқариш.

Тадбир якунида “Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон” уч томонлама учрашувининг Қўшма баёноти қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан