Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Ўзбекистон — АҚШ: Тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди
3.02.2022 08:30,  
19

Соғлиқни сақлаш вазирлигида АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм, USAIDнинг юртимиздаги миссияси ҳамда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Мулоқот аввалида давлатларимиз ўртасида тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани, шунингдек, Ўзбекистон томони АҚШнинг коронавирус пандемияси даврида кўрсатаётган амалий кўмагидан миннатдор эканлиги қайд этилди. 

Жумладан, CОVID-19га қарши кураш учун CОVАХ дастури бўйича 5 миллион дозадан зиёд “Moderna” ва “Pfizer” вакциналари тақдим этилгани аҳоли саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди. 

АҚШ вакилларининг таъкидлашича, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар мамлакатимизга яна 5 миллион доза ана шундай вакциналар етказиб берилиши режалаштирилган. 

Бундан ташқари, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан қарийб 2 миллион долларлик коронавирусдан ҳимоя воситалари, 3,7 миллион долларлик тиббий жиҳозлардан иборат инсонпарварлик ёрдами кўрсатилгани ҳам эътиборга лойиқ. 

Шу билан бирга, кейинги йилларда юртимизда USAID грантлари асосида рўёбга чиқарилаётган қатор лойиҳалар тиббиёт соҳасини замон талаблари даражасида ривожлантириш имконини бермоқда. 

Ўз навбатида, АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари билан коронавирус ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши курашиш, вакцинация, санитария-эпидемиология ва тиббиётнинг бошқа қатор йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланяпти.  

Масалан, бундан бир муддат аввал “Амалий эпидемиология бўйича ўқув дастурининг базавий даражаси” халқаро малака ошириш курси йўлга қўйилиб, унинг доирасида биринчи гуруҳ тингловчилари ўқитилди. Энди шу йилнинг апрель ойидан иккинчи гуруҳ машғулотлари бошланиши режалаштирилган. 

Шунинг баробарида, COVID-19га қарши эмлаш дастури доирасида CDC мутахассислари кўмагида 800 нафар умумий амалиёт шифокори, эпидемиолог ва педиатрлар малака оширди.

Учрашувда келгусида тиббий таълимни ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш, инфекцион касалликларнинг олдини олиш, жумладан, гриппга қарши вакциналарни етказиб бериш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Бинобарин, мамлакатимиз тиббиёт тизимининг турли фавқулодда ҳолатларда тезкор ва сифатли фаолият юритишини таъминлаш мақсадда кўчма шифохоналар ташкил этиш, мобиль шошилинч тиббий ёрдам тизимини шакллантириш, шунингдек, фармацевтика саноатини ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан