Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон U23 терма жамоаси олимпия йўлланмасини яна қўлга кирита олмади (фото, видео)
25.01.2020 19:21,  
340

Бугун Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U23 Осиё чемпионатида 3-ўрин учун Автсралия ёшлари билан баҳс қилди.

Учрашув Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 8.Нурилло Тўхтасинов, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов ўйинга тушди.

Ўйиннинг 4-дақиқада австралияликлар урган гол ҳисобга олинмади. 

47-дақиқада 1-бўлимда голи ҳисобга олинмаган Николас Дагостино Ўзбекистон дарвозасини аниқ нишонга олди: 1:0.

Шундай қилиб, Австралия ёшлари олимпия йўлланмасини қўлга киритди. Аксарият ҳолларда бўлганидек, севимли жамоамиз сўнгги, ҳал қилувчи ўйинда ишончни оқлай олмади.

U23 Осиё чемпионатининг финал мусобақаси эртага 17:30 да Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистонни енгган Жанубий Корея ва Саудия Арабистони терма жамоалари баҳс юритади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан