Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон автомобил бозорида сезиларли ўсиш қайд этилди
17.03.2022 16:45,  
411

Жорий йилнинг феврал ойида бирламчи бозордан 28,8 минг, иккиламчи бозордан эса 99,6 минг дона автомобил сотиб олинди. Автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишлар сони ўтган ойга нисбатан 13,4 фоиз, бир йил аввалгига нисбатан эса 149,2 фоизга ўсган. Хорижий автомобиллар олди-сотди шартномалари сони ҳам 2,7 баробарга ортган. Бу бўйича Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан таҳлил ўтказилган. 

Қайд этилишича, 2022 йил феврал ойида 128,4 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган, бу ўтган йилнинг феврал ойига (51,5 минг) нисбатан 149,2%га ва 2020 йил январ ойига (57,5 минг) нисбатан эса 123,2%га кўпайди. Шу билан бирга, 2022 йил январига нисбатан ўсиш суръати 13,4%ни ташкил этди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) “Xabardor.uz'га тақдим этган таҳлилида.

Экспертлар автомобилларни рўйхатдан ўтказишлар сонининг жадаллик билан ўсишини ўтган ойдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимнинг тўлиқ бекор қилиниши ҳамда олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божини БҲМнинг 3 баробари миқдорида белгиланиши билан изоҳлашмоқда. Жумладан, Ўзбекистонга автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва/ёки вақтинчалик олиб киришда тўланадиган йиғим 2022 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунга асосан бекор қилинди.

Рўйхатга олинган ва қайта рўйхатдан ўтган автомобиллар сонини ўзгариши.

Жорий йилнинг феврал ойида бирламчи бозордан сотиб олинган автомобиллар сони 28,8 минг донани ташкил этди. Автомобил савдоси январ ойига нисбатан 3,2%га ошди. Иккиламчи бозорда ушбу кўрсаткич 99,6 минг донани ташкил этган(ўсиш 16,8%).

Янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишлар сони ўтган ойга нисбатан Тошкент (63,2%), Қашқадарё (38,1%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (15,9%) сезиларли даражада ошган бўлса, Сирдарё (-27,8%), Фарғона (-22,3%), Наманган (-16,9%), Бухоро (-6,2%) га нисбатан), Сурхондарё (-6,1%), Самарқанд (-4,8%), Жиззах (-1,9%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (-6,6%) камайиш кузатилди.

Бирламчи ва иккиламчи бозорларда сотилган автомобиллар.

Чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар олди-сотди шартномалари сони 2,4 минг донани ташкил этиб, бу январ ойига нисбатан 26%га кўпайди (2021-йил феврал ойига нисбатан ўсиш 2,7 баробар).

Ички бозорда сотилган янги енгил автомобиллар. 

Иккиламчи бозордан сотиб олинган автотранспорт воситаларини расмийлаштиришлар сони энг кўп бўлган ҳудудлар Самарқанд – 12,5 минг (январ ойида – 9,7 минг), Фарғона – 11,8 минг (9 минг), Андижон – 10,2 минг (7,2 минг), Наманган – 9,4 минг (8,1 минг), Қашқадарё-8,3 минг (6,4 минг) вилоятлари ва Тошкент шаҳри – 11,7 минг (13,6 минг) бўлди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан