Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Ўзбекистон БААнинг бизнес юритишдаги тажрибасини ўрганади
19.11.2019 12:42,  
121

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги делегацияси Бирлашган Араб Амирликлари Федерал рақобатбардошлик ва статистика агентлигига ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Учрашув доирасида ҳар иккала давлатнинг “Doing Business” ҳисоботидаги натижалари таҳлил қилинди ва бу борадаги БАА илғор тажрибаси ўрганилди.

БАА Федерал рақобатбардошлик ва статистика агентлиги жамоаси томонидан “Doing Business” ҳисоботининг ҳар бир индикатори бўйича масъуллар билан амалий семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

“Doing Business”кўрсаткичларини яхшилашга таъсир этадиган илғор тажрибани ўрганиш ва уни амалиётга татбиқ қилиш юзасидан БАА билан ҳамкорликда йўл харита ишлаб чиқилди. Шунингдек, белгиланган вазифаларни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан