Умумий ҳисобда 47,2 трлн сўм даромад кўрилган бўлиб, шундан 42,4 трлн сўм миқдорида харажатлар амалга оширилган.
Марказий банк 2022 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича банкларнинг молиявий ҳолати шарҳини тақдим этди.
Унга кўра, банклар томонидан 47,2 трлн сўм даромадлар олинган.
Шундан 42,4 трлн сўм миқдорида харажатлар амалга оширилган ва соф фойда 4,8 трлн сўмни ташкил этган.
Капитал рентабеллиги кўрсаткичи 13,2%, активлар рентабеллиги эса 2,7% даражасида шаклланган.
Активлар ва капитал рентабеллиги кўрсаткичлари жорий йилнинг февраль ва март ойларида пасайиш тенденциясига эга бўлган.
Бунга, ушбу ойларда кредитлар бўйича йўқотишларга қарши шакллантирилган захиралар ҳамда валюта операциялари бўйича харажатлар ўсганлиги сабаб бўлса, кейинги ойларда эса фоизсиз даромадларнинг кескин ўсиши ҳисобига яхшиланган.